Сингапур соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Зика вируси юқтирилиши билан боғлиқ 41 ҳолатни тасдиқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Вазирликнинг 28 август, якшанба куни тарқатилган баёнотида билдирилишича, вирус тарқалиши мамлакат ичида содир бўлгани эҳтимолга яқин. Чунки беморлардан ҳеч бири эпидемиологик нуқтаи назардан хавфли давлатларда сафарда бўлмаган.
Касалликка чалинганларнинг аксарияти — 34 киши тўлиқ тузалган, қолганлар маҳаллий касалхонада даволанмоқда. Шаҳар-давлатнинг қатор ҳудудларида вирус ташувчи чивинларни йўқ қилиш учун махсус профилактика тадбирлари ўтказилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)