Германия ҳукумати йил охиригача Яқин Шарқ мамлакатларидан 300 мингга яқин муҳожир ва қочқинни қабул қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мамлакат миграция ишлари муасссасаси раҳбари Франк-Юнгер Вайзе маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Биз бу йил 250 мингдан 300 минггача қочқинни қабул қилишга тайёргарлик кўряпмиз. Мамлакат ҳудудига катта миқдордаги одамларнинг келиши эҳтимоли кам», — деб таъкидлади Вайзе.
Германияда сентябрь ойи ўрталарида йирик немис компаниялари раҳбарларининг Ангела Меркель билан учрашуви бўлиб ўтади. Учрашувда канцлер уларга қочоқларни кўпроқ ишга қабул қилишга чақириши кутилмоқда.
Изоҳ (0)