Хитой жанубида 28 август, якшанба куни содир бўлган автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида камида ўн киши ҳалок бўлди, 32 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Автоҳалокат Гунси—Чжуан мухтор туманида рўй берди. Жабрланганлардан беш нафарининг ҳолати ўта оғир эканлиги айтилмоқда. Полиция ҳалокат сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ (0)