Футбол бўйича Испания Ла Лигасида 2-турнинг 6 та ўйинига 27 август куни якун ясалди.
Чемпионлар Лигасининг амалдаги ғолиби «Реал» ўз майдонида «Сельта»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида муваффақият қозонди. Алваро Мората мавсумдаги илк голини киритган ўйинда ғалаба голини уриш Тони Кроосга насиб қилди.
Мадриднинг бошқа бир клуби «Атлетико» эса кетма-кет иккинчи турда ҳам дуранг ўйнади. Биринчи турда бўлгани каби дебютант клубни синовдан ўтказган Диего Симеоне жамоаси 2 очко йўқотди.
Испаниянинг амалдаги чемпиони «Барселона» 2-турни 28 август куни Бильбаода «Атлетик»ка қарши ўтказади.
Испания Ла Лигаси 2-тур беллашувлари 27 август, шанба
Изоҳ (0)