Зимбабве пойтахти Харареда полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва сув тўплари ёрдамида тарқатиб юборган оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мамлакатни 1980 йилдан бери бошқариб келаётган 92 ёшли президент Роберт Мугабе Зимбабведа «араб баҳори» бўлмаслигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мазкур ҳодисалар ортида ташқи кучлар турибди. АҚШ ва Ғарбнинг бошқа давлатлари мамлакат мухолифатига моливий кўмак бермоқда.
Мугабенинг рақиблари ислоҳотлар, жумладан, сайлов тизимида ўзгаришларга чақириб, кўчаларга чиқди. Тўқнашувлар пойтахтнинг катта қисмини қамраб олди ва охирги 20 йил ичида энг шафқатсиз кўриниш олди. Мухолифат етакчилар намойишлар давом этишини билдирмоқда.
Изоҳ (0)