Россия иқтисодиётидаги пасайиш охирги уч ой мобайнида кузатилаётган бўлса-да, июлда янада кучайди. Бу ҳақда мамлакат иқтисодий ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган мониторинг натижаларига таяниб, «РБК» хабар берди.
«Ялпи ички маҳсулот июлда ўтган йилгига нисбатан 0,7 фоизга паст бўлди. Май ойида бу кўрсаткич -0,6, июнда эса -0,5 фоизни ташкил этганди», — дейилади ҳужжатда.
Охирги етти ой давомида Россия иқтисодиёти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жами 0,9 фоизга пасайгани қайд этилди. Вазирликка кўра, юзага келган ҳолат биринчи галда қайта ишлаш соҳаси ва улгуржи савдодаги пасайиш билан боғлиқ.
Июлда саноат ишлаб чиқариш индекси ҳам июнга солиштирганда 0,5 фоизга тушиб кетди. Ўтган ойдаги инфляция даражаси эса 0,5 фоизни ташкил этди.
Изоҳ (0)