Никарагуада Зика вируси асорати бўлган микроцефалияга чалинган биринчи чақалоқ туғилди. Бу ҳақда 26 август, жума куни мамлакатнинг биринчи хоними ва президент матбуот котиби Росарио Мурильо маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Мурильога кўра, чақалоқнинг онаси ҳомиладорликнинг учинчи ойида Зика вирусини юқтириб олган. Ҳозирда гўдакнинг ҳолати барқарор эканлиги билдирилмоқда.
Маълумот учун, олимлар Зика вируси ҳомила ривожланишига салбий таъсир кўрсатиб, турли асоратлар қолдиради деб ҳисоблайди. Уларнинг энг оғири бош суяги кичрайиб, ақлий заифлик, кўриш ва эшитишда муаммоларга олиб келадиган микроцефалия саналади.
Изоҳ (0)