Москванинг Алтуфьевск шоссесида жойлашган «Печатний экспресс» МЧЖ босмахонасига қарашли омборда 27 август, шанба куни эрталаб рўй берган ёнғин оқибатида 17 киши ҳалок бўлди. Барча жабрланганлар жонлантириш бўлимларига жойлаштирилган, улардан бири ўша ерда вафот этди. Бу ҳақда «Вести.ru» хабар бермоқда.
Ҳодиса юзасидан жиноий иш очилди. Тергов ёнғиннинг бир неча сабаблари, жумладан, маиший, техник ва бошқа омилларни кўриб чиқмоқда. Қасддан ўт қўйилганлиги ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Ҳалок бўлганларнинг барчаси МДҲ давлатларидан келганлар бўлиши мумкинлиги билдирилмоқда. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, улардан икки нафари Ўзбекистон, саккиз нафари Қирғизистон фуқаросидир.
100 квадрат метр майдонни қамраб олган ва ўт ўчирувчилар тўрт соат давомида бартараф этишга уринган ёнғинда 12 киши омон қолгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)