Курдистон ишчи партияси (КИП) Туркиянинг Ширноқ вилоятида жойлашган Жизра шаҳрида махсус бўлинма штаб-квартираси яқинида содир этилган портлаш учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Партия вакилларига кўра, Жизрадаги ҳужум турк расмийлари умрбод қамоқ жазосини ўтаётган партия асосчиси ва етакчиси Абдулла Ожаланни бориб кўришни ман этганига жавоб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Жизрадаги портлаш оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 78 киши жароҳатланди.
Изоҳ (0)