БМТ Хавфсизлик кенгаши Шимолий Корея томонидан 24 август куни амалга оширилган баллистик ракета учирилишини кескин қоралади ва Пхеньяндан бундай хатти-ҳаракатлардан тийилишни талаб қилди. Матбуот учун баёнотда кенгаш аъзолари мамлакат расмийларига амалдаги санкциялар тартиби янада кучайтирилиши билан таҳдид қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Хавфсизлик кенгаши ракета учирилишини 2006—2016 йилларда қабул қилинган ва Пхеньянга ядро қуроли ҳамда уларни элтиш воситаларини ишлаб чиқиш билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятни тақиқловчи 6 та резолюциясининг «қўпол тарзда бузилиши» деб баҳолади. КХДР халқаро ҳамжамият даъватларини буткул инкор этиб, апрель ойидан бери еттинчи ракета синовини амалга оширганидан «жиддий ташвиш» билдирди.
Изоҳ (0)