АҚШнинг такси чақириш сервисини ташкил этган Uber Technologies компанияси 2016 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра камида 1,2 миллиард доллар зарар кўрди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Uber Technologies ошкора компания ҳисобланмайди, бироқ ҳар чоракда инвесторларга ўз кўрсаткичларини маълум қилиб боради. Uber молиявий директори Гаутам Гупта инвесторларга иккинчи чоракда компания зарари ошгани, ҳатто биринчи чоракда фойда кўрилган АҚШда ҳам зарар қайд этилганини билдирган.
Bloomberg манбаларига кўра, биринчи чоракда Uber кўрган зарар (солиқ ва бошқа тўловларсиз) 520 миллион долларни ташкил этган. Иккинчи чоракда эса бу кўрсаткич 750 миллион долларга етган (бундан 100 миллиони компаниянинг асосий бозори — АҚШга тўғри келди).
Изоҳ (0)