Боливиялик кончилар ўзлари ўғирлаб кетган мамлакат ички ишлар вазири ўринбосари Рудольфо Ильянесни дўппослаб ўлдирди, дея хабар бермоқда Reuters.
Ильянес Боливия пойтахти Ла-Пасдан 160 километр масофадаги Пандуро шаҳрида ўғирлаб кетилган эди. Маҳаллий Fedecomin радиостанцияси директори Мойсес Флорес калтаклар зарбидан ҳалок бўлган вазир ўринбосари жасадини ўз кўзи билан кўрганини хабар қилди.
Ильянеснинг ўлими расман тасдиқланганича йўқ.
Ильянеснинг ўғирлаб кетилгани ҳақида 25 август куни маълум бўлган эди. Кончилар вазир ўринбосаридан ўз талаблари бажарилишини— Боливияда кўмир конлари фаолиятининг асосий шаклларидан бири бўлган кооперативлар тўғрисидаги қонунга киритилиши кутилаётган ўзгартиришлар бекор қилинишини талаб қилган. Бундан ташқари, улар ўзларининг қўлга олинган ҳамкасблари озод қилинишини сўраган.
Изоҳ (0)