Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Италия Республикаси Президенти Сержо Маттареллага 2016 йилнинг 24 август куни мазкур мамлакатнинг марказий қисмида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлиши ва вайронгарчиликларга сабаб бўлган кучли зилзила муносабати билан самимий ҳамдардлик изҳор этилган мактуб йўллади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари ўз мактубида қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда жароҳатлаганларга ҳамдардлик ва қайғудошлик сўзларини етказишни сўради.
Зилзила Италия марказида маҳаллий вақт билан 03:36 да (Тошкент вақти билан 06:36 да) содир бўлди. 6,0 магнитудали ер силкиниши эпицентри Риети провинциясида 4 км чуқурликда жойлашган эди. Охирги маълумотларга қараганда, табиий офат қурбонлари 247 кишига етди.
24–25 август кунлари Италияда мамлакат марказида рўй берган зилзила қурбонлари хотирасига миллий мотам эълон қилинди.
Изоҳ (0)