Россиянинг Тува Республикаси, Қизил шаҳри фуқароси Хакасия Республикасининг Абакан шаҳрида ўйин автоматларида бор пулини ютқазиб қўйгач, ўз жонига қасд қилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс» Хакасия Тергов бошқармасига таяниб.
Эркак ўз таниши билан Абаканга келиб, марҳум дўстининг автомобилини таъмирхонадан олиб кетмоқчи бўлган, ёнида ўзи билан қарийб 200 минг рубль пули бўлган. Улфатлар бир хонадонни уч кунга ижарага олиб, у ерда спиртли ичимликлар истеъмол қилган.
Эркак ўйин автоматларига барча пулини сарфлаган, сўнг ваннахонада ўз ҳаётига нуқта қўйган.
Ушбу ҳодиса юзасидан терговгача текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)