Airbus авиасозлик компанияси йўловчи ва юк ташиш учун автоном учар платформаларни яратиш нияти ҳақида эълон қилди, деб ёзади UAE Inside. Инновацияни жорий қилиш жойи сифатида Бирлашган Араб Амирликлари танланди.
Илк қурилманинг синов парвозлари келаси йил охирига белгиланган. Лойиҳа ҳам йўловчиларни, ҳам юкларни ташишга йўналтирилади.
Ани пайтда йўловчи ташиш тизими қандай ишлаши — одамлар гуруҳи маълум йўналиш бўйича чипталар учун пул тўлаши ёки улар автомобиллардан фойдаланиш бўйича бошқа сервислардаги каби битта қурилмани ўзаро бўлишиши — аниқ эмас.
Янги лойиҳа учун жавобгар бўлган жамоа дизайнни аллақачон келишиб олди ва қурилманинг субтизимларини синовдан ўтказишга киришмоқда.
Изоҳ (0)