Исроил халқаро жамоатчиликни Туркия жанубидаги Газиантеп шаҳрида содир этилган терактдан кейин терроризмга қарши курашда қатъий ҳаракат қилишга чақирди, деб ёзади «ТАСС».
«Террор устидан ғалаба қозониш учун халқаро ҳамжамият бирлашиши ва қатъий тарзда бор кучи билан ҳаракат қилиши керак», — дейилади Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху канцелярияси тарқатган баёнотда.
Ҳужжатда айтилишича, Исроил Газиантепда ўлдирилганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдиради ва ярадорларга тезроқ соғайиб кетишни тилайди.
Туркиянинг Газиантеп шаҳридаги теракт 21 август куни юз берди. Худкуш террорчи тўйда рақсга тушаётган оломон ичига кириб, портловчи қурилмани ҳаракатга келтирди. Натижада 50 га яқин киши ҳалок бўлди, 90 дан зиёд киши жабрланди.
Изоҳ (0)