«Боко ҳарам» радикал гуруҳи жангарилари Нигерия шимоли-шарқидаги қишлоққа ҳужум қилиб, камида ўн кишини ўлдирди, деб ёзади «ТАСС» AFP’га таяниб.
Экстремистлар Борно штатидаги Кубриву қишлоғига 21 августга ўтар кечаси ҳужум қилган. Аҳоли пунктига кириб, улар тинч аҳоли вакилларининг уйларини талон-тарож қилиб, ўт қўя бошлади, аҳолини эса ўққа тутди. Ҳужум оқибатида ўн киши ҳалок бўлди, яна 13 кишини (аёллар ва болалар) жангарилар ўғирлаб кетди.
Кубриву қишлоғи Чибок шаҳри яқинида жойлашган бўлиб, ушбу гуруҳ аъзолари айнан шу шаҳардан 2014 йил апрелида 270 нафар ўқувчи қизни ўғирлаб кетган эди.
Изоҳ (0)