Рио—2016 Олимпиадасига 70 нафар спортчи билан жўнаб кетган Ўзбекистон терма жамоаси спортчиларига олтин медаль учун 200 минг АҚШ доллари миқдорида мукофот пули тайин қилинганди.
Ўзбекистон томонидан ваъда қилинган бу кўрсаткич кумуш медаль соҳиблари учун 100 минг, бронза медалини қўлга киритган спортчилар учун 75 минг долларни ташкил қилганди.
Ўзбекистон делегацияси Рио—2016 Олимпиадасида 4 та олтин, 2 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди. Бу эса Олимпиада совриндори бўлган 13 нафар ўзбекистонлик спортчи умумий ҳисобда 1 миллион 525 минг АҚШ доллари қийматида мукофот пулини қўлга киритишини билдиради.
Изоҳ (0)