Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози 2017 йилги сайловларга яна ўз номзодини қўймоқчи. Бу ҳақда, AFP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, бу борадаги баёнот Саркозининг ўзига хос сиёсий дастурига айланиши кутилаётгани «Ҳамма нарса Франция учун» номли китобининг чиқиши муносабати билан тарқатилади.
Китоб 24 августдан дўконларда пайдо бўлади.
«Мен 2017 йилги президентлик сайловларига ўз номзодимни қўйишга қарор қилдим. Бу менинг бурчим», — китобдан иқтибос келтиради агентлик.
Изоҳ (0)