Туркиянинг Газиантеп шаҳридаги тўйда содир этилган портлашда ҳалок бўлган 53 кишидан камида 22 нафарининг ёши 14 дан кичик бўлган. Бу ҳақда Reuters манбаларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда содир этилган терактни БМТ бош котиби Пан Ги Мун ва бир қатор давлатлар, жумладан, АҚШ, Россия, Франция, Исроил, Қозоғистон, Озарбайжон қоралаб чиқди.
Изоҳ (0)