Таиланд курортларидаги туркум портлаш ва ўт қўйишлар иши бўйича бир нафар гумонланувчи қўлга олинди. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари ва мудофаа вазири Правит Вонгсуван журналистларга маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Тергов жараёнида олдинга силжиш кузатилмоқда. Унинг тафсилотларига тўхталиб ўтирмайман, фақат портлаш ва ўт қўйишлар жанубда фаолият олиб бораётган айирмачилар билан боғлиқ эмаслигини тасдиқлашим мумкин», — дея таъкидлаган Вонгсуван.
Эслатиб ўтамиз, Таиланднинг йирик курорт марказларида 11—12 август кунлари 13 та портлаш рўй берди. Бунинг оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 35 киши жароҳатланди. Жабрланганлар орасида Европа давлатларидан келган 10 нафар сайёҳ ҳам бор.
Изоҳ (0)