Филиппинда июль ойи бошидан бери камида 1779 киши наркокартелларга қаши кураш давомида ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Синьхуа» агентлигига кўра, Филиппин сенати сўровига биноан миллий полиция раҳбари Роналд де ла Роса шундай рақамларни келтирган. Унинг айтишича, 712 киши полиция операциялари чоғида ўлдирилган, 1067 нафар фуқаро эса наркотикларнинг ноқонуний савдосига алоқадор турли синдикатлар қурбони бўлган. Де ла Роса полиция «суддан ташқари қотилликлар»ни жиддий текширувдан ўтказишини маълум қилди.
«Ўз-ўзини ҳимоя ҳақидаги қонун талабларини бузганликда айбланган ҳар қандай полициячи тергов қилинади, суд муҳокамаси ва тегишли жазога тортилади», — дея таъкидлаган полиция раҳбари.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Филиппин президенти Родриго Дутерте расмий Манила наркосавдога қарши курашаётган услублар БМТ томонидан танқид қилинаётгани сабабли мамлакат халқаро ташкилотни тарк этиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.
Изоҳ (0)