Шимолий Греция тоғларида ўсувчи Босния қарағайи Европадаги энг қадимий тирик организм бўлиб чиқди. Унинг дендрохронология ёрдамида аниқланган ёши 1075 йилни ташкил этди. Бу ҳақда Стокгольм университети пресс-релизида маълум қилинган.
Кўҳна дарахт бошқа узоқ яшовчи қарағайлар қатори Болқон ярим ороли ғарбидаги Пинда тоғига уюштирилган Греция ва Швеция экспедицияси давомида топилди. Дарахт қадимги грек жонланувчи табиат маъбудаси шарафига Адонис деб аталди.
Таққослаш учун, 941 йили, қарағай ҳали ёш бўлганида Византия империяси гуллаб-яшнаганди. Адонис 500 га тўлганида (1441 йил) Греция ҳудудини усмонли турклар босиб олган. 1941 йили, дарахт мингга кирганида эса мамлакат Германия, Италия ва Болгария томонидан эгалланган.
Изоҳ (0)