24 август куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ўйинда иштирок этиш учун Буркина-Фасо футболчилари Тошкент шаҳрига етиб келди, деб хабар берди Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Telegram’даги канали.
Африка қитъаси термасининг Тошкентда қилган биринчи иши Халқаро аэропорт фонида эсдалик учун расмга тушиш бўлди.
Аввалроқ ЎФФ сайти Ўзбекистон — Буркина-Фасо ўйини учун чипталар сотувга чиққани ҳақида хабар қилганди. Улар икки тоифага ажратилган бўлиб, нархлари 15 ва 30 минг сўмдан кўрсатилган.
«Пахтакор» стадиони мезбонлик қиладиган ўйин учун чипталар «Пахтакор» кассаларида сотилади. Учрашув 24 август куни 20:00 да старт олади.
Изоҳ (0)