Афғонистон шарқидаги аксилтеррор операцияси чоғида «Толибон» экстремистик ҳаракатининг тўрт дала командири йўқ қилинди. Бу ҳақда, Khaama Press’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Афғонистон армияси Нангархар вилоятининг Ҳисорак туманида ўтказган йирик операция давомида 21 жангари йўқ қилинган, 27 нафари яраланган ва қўлга олинган. Шунингдек, катта миқдорда қурол-яроғ ва ўқ-дори топилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)