Туркия жанубидаги Газиантеп шаҳрида тўй маросими вақтида юз берган портлаш оқибатида 30 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Аввалроқ 22 кишининг ҳалок бўлгани ҳамда 94 кишининг жароҳат олгани маълум бўлган эди.
Reuters агентлигининг маълум қилишича, портлаш бир гуруҳ одам никоҳ маросимини нишонлаш учун кўчага чиққан пайтда юз берган.
Бош вазири ўринбосари Меҳмет Шимшек юз берган ҳодисани теракт деб атади. Унинг сўзларига қараганда, портловчи қурилма худкуш террорчи қиз томонидан ишга туширилган.
Газиантеп Туркия—Сурия чегараси яқинида жойлашган.
Изоҳ (0)