Шу ҳафтада Жанубий Корея расмийларидан қочқин мақомини олган КХДРнинг Лондондаги элчихонаси ходими Тхе Ен Хо «жиноятчи бўлган». Корея марказий телеграф агентлиги 20 август, шанба куни шундай расмий баёнот билан чиқди, деб хабар беради «ТАСС».
«У давлат мулкини талон-тарож этишда фош этилган жиноятчи эди ва адолатли жазодан хавфсираб, қочиб кетди», —дейилади агентлик баёнотида.
17 август, чоршанба куни Жанубий Корея бирлашиш вазирлиги КХДРнинг Лондондаги элчихонасида ишлаган дипломатга қочқин мақомини бергани ва у оиласи билан Сеулга етиб келгани ҳақида маълум қилди.
Изоҳ (0)