АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳри ташқарисидаги тунги клубда 20 август, шанба куни отишма содир бўлди, деб ёзади «ТАСС» Los Angeles Times газетасига таяниб.
Отишмани бошлаган дея тахмин қилинаётган икки эркак ўлдирилди, икки соқчи яраланди. Ҳодиса эрталаб, ҳали тонг ёришмаганида содир бўлган. Бу вақтда тунги клубда тахминан 15 киши бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, отишни икки эркак бошлаган, улар воқеа жойида клубнинг қуролланган соқчилари томонидан ўлдирилган. Соқчиларнинг ўзлари эса яраланган ва касалхонага етказилган.
Ўт очганлар қандай мақсадни кўзлагани ҳозирча маълум қилинмаяпти. Ҳодиса жойида полиция терговчилари ишламоқда.
Изоҳ (0)