Хитойнинг Хунан провинцияси, Чжанцзяцзе миллий боғида дунёдаги энг узун ва баланд шишали кўприк расман очилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Кўприк узунлиги 430, кенглиги 6, ердан баландлиги 300 метр бўлиб, унинг қурилиши учун 3,4 миллион доллар сарфланди.
20 август, шанба кўприк синов тариқасида очилган биринчи кун бўлди. Ундан ўтиш учун чипта сотиладиган кассалар маҳаллий вақт билан 07:00 да очилди, орадан бир соат ўтиб эса барча чипталар сотиб бўлинди. Айрим сайёҳлар кўприк очиладиган кунга чипта олиш учун кечки пайтдан навбатга турганди.
Дастлабки пайтларда кўприкда бўлиш вақти ва унга ташриф буюрувчилар сони (гарчи 800 кишини кўтарса-да, ҳозирча 600 кишидан ортиқ бўлмаслиги керак) чекланиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)