Буюк Британия чегара хизмати ходимлари Англиянинг жанубий соҳилида бортида бир тонна кокаин бўлган кемани қўлга олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Чегарачилар «Бьянка» балиқчилик траулерини Корнуоллда 18 август, пайшанба куни тўхтатди. Кемада умумий оғирлиги бир тоннадан ошган кокаин тўлдирилган 50 қоп топилди.
Наркотикларнинг тахминий қиймати 80 миллион фунт стерлингга баҳоланмоқда. Бу мамлакат тарихидаги энг йирик гиёҳванд моддалар партияси бўлди. Кемада бўлган уч киши, жумладан, траулер эгаси ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)