АҚШнинг Алабама штати, Мобил графлигида беш киши, жумладан, ҳомиладор аёл ўлдирилди. Бу ҳақда, полиция манбаларига таяниб, маҳаллий «Alabama.com» интернет-нашри маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
ОАВга кўра, гумонланувчи Грин графлигида қўлга олинган. Жиноятга мотивлари ҳақида ҳозирча маълум қилинмади.
Фожиа жойида полиция терговчилари ишламоқда.
Изоҳ (0)