Facebook асосчиси Марк Цукерберг компаниянинг 95 миллион доллар атрофида баҳоланаётган 760 мингдан ортиқ акциясини хайрия мақсадлари учун сотди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Цукербергнинг оиласига қарашли Chan Zuckerberg Initiative Holdings ва Chan Zuckerberg Foundation жамғармалари сотув ташаббускори бўлди. Битта акция нархи 122,8—124,3 доллар атрофида баҳоланди. Forbes нашрига кўра, қимматли қоғозлар қиймати Цукерберг томонидан солиқлар тўланганидан сўнг 85 миллион долларгача камайиши мумкин.
Ўтган йил декабрь ойи бошларида Facebook асосчиси компания акцияларининг 99 фоизини хайрия ва жамоатчилик фаолияти йўлида сарфлаш учун сотиб юборишини маълум қилди. Бу ҳақда Цукерберг ва Присцилла Чан оиласида кейинчалик Макс дея исм қўйилган чақалоқ дунёга келганидан сўнг билдирилганди.
Изоҳ (0)