Эрон мудофаа вазири Ҳусайн Деҳқон мамлакат Россиядан С-400 («Триумф») зенит-ракета мажмуаларини харид қилишни режалаштирмаганини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Вазирнинг билдиришича, Россия томони Эронга «Триумф»ларни сотиб олишни таклиф этган, бироқ Теҳроннинг мазкур зенит-ракета мажмуаларини харид қилиш нияти йўқ.
Олдинроқ мамлакат парламенти миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат қўмитаси расмий вакили Ҳусайн Ҳусайний Эрон раҳбариятида Россия томонидан С-300 зенит-ракета мажмуалари етказиб берилиши юзасидан эътирозлар йўқлигини таъкидлаганди.
Изоҳ (0)