Афғонистон пойтахтида 20 август, шанба куни армия автомобилининг фугасга дуч келиб портлаши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳатланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Hama Press агентлиги маълумотларига кўра, фугас йўл четига жойлаштирилган. Ҳалок бўлган шахс ҳарбий хизматчи ёки фуқаро эканлигига аниқлик киритилмаган.
Портлаш учун жавобгарликни «Толибон» ҳаракати ўз зиммасига олди.
Изоҳ (0)