Ҳиндистоннинг марказий ва шимолий қисмида кучли ёғингарчилик келтириб чиқарган тошқинлар оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Business Standard нашрига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
20 август куни Мадхья-Прадеш штатида уй қулаши оқибатида бир оиланинг олти аъзоси ҳалок бўлди. Яна олти киши қўшни Уттар-Прадеш штатидаги Мирзапур шаҳрида автомобилнинг ариққа тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Шу штатнинг Банорас шаҳрида яна уч киши қулаган уй остида қолиб кетди.
Ёмғирлар 20 уйнинг қулашига олиб келди, уч киши жароҳат олди. Табиий офатдан энг жиддий азият чеккан туманларда қутқарувчилар ишламоқда.
Изоҳ (0)