АҚШнинг Нью-Йорк штатида сэндвичини сўроқсиз еб қўйгани учун ўз маъшуқасини отиб ўлдирган эркак 22 йиллик қамоққа маҳкум этилди, деб ёзади «ТАСС» ABC телеканалига таяниб.
Унинг маълумотларига кўра, бунда гап Буффало шаҳрининг 34 ёшли фуқароси Маркус Готтше ҳақида бормоқда, у 2011 йилда ўз уйидаги жанжал вақтида 28 ёшли Жасмин Армурни отиб ташлаган. Кейинчалик эркак алкоголь мастлик ҳолатида бўлгани ва Армур унинг дастурхон устида қолдирилган сэндвичини берухсат ея бошлагании кўриб, қаттиқ ғазабланганини тан олди.
Тергов маълумотларига кўра, Готтше шундан кейин аёл билан жанжаллаша бошлади, у уйдан қочиб кетишга уринганида эса милтиқ билан уни отиб ташлади.
Изоҳ (0)