Канада бош вазири Жастин Трюдо Хитойда шу йилнинг сентябрида бўлиб ўтадиган G20 саммитида қатнашади, дея хабар бермоқда «ТАСС» Канада ҳукумати хабарига таяниб.
Ҳукумат раҳбари канцеляриясида Трюдо 30 августдан 6 сентябргача Хитой Халқ Республикасида расмий ташриф билан бўлиши, унинг давомида Ханчжо шаҳридаги саммитда ҳам иштирок этишига аниқлик киритишди. Ташриф чоғида Канада бош вазири Хитой раҳбарлари, ушбу мамлакат бизнеси ва жамоатчилиги вакиллари билан учрашиши режалаштирилган. У Пекин, Шанхай, Ханчжо ва Гонконгга боради.
«Хитой билан алоқаларнинг мустаҳкамланиши биздаги ўрта синф ривожланиши ва Канада бизнеси учун янги имкониятлар пайдо бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Ушбу сафари чоғида мен Канада ва Хитой ўртасида янада яқинроқ ва мувозанатлашган муносабатлар ўрнатилишига ҳаракат қиламан», — деди Трюдо.
Изоҳ (0)