Американинг Douglas A-4 Skyhawk енгил ҳужумчи самолёти 18 август, пайшанба куни АҚШнинг Невада штатида Лас-Вегас шаҳридан шимолроқда ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда «Интерфакс» маҳаллий телевидениега таяниб.
Самолёт АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг «Неллис» авиабазаси яқинига қулади.
Учувчи катапульта қилишга муваффақ бўлди. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмади.
Авиабаза ходимлари воқеа юзасидан текширув олиб боришга киришди.
Изоҳ (0)