Францияда депортациядан қочиш учун паспортини еб қўйган гамбиялик ноқонуний муҳожир икки ойлик қамоққа маҳкум этилди, деб ёзади «Корреспондент.net» маҳаллий Depeche газетасига таяниб.
Нашр маълумотларига кўра, Гамбиядан қочиб келган Бубакар Францияда сиёсий бошпанага эга бўлишга ҳаракат қилган. 14 август, якшанба куни 34 ёшли африкалик ҳибсга олинган ва депорт қилиш учун Тулуза аэропортига келтирилган.
Эркак аэропортдаги чегара назоратида зудлик билан ватанига қайтариб юборилишдан қутулиб қолди: ундан ҳужжатларини кўрсатишни сўрашганида, Бубакар паспортидаги фотосурат ва анкета маълумотларидан иборат саҳифани йиртиб олиб, ютиб юборди.
Сўнг у ўзига соқчилик қилаётган полициячилар билан муштлашди, охир-оқибат, ҳаво кемаси капитани тўполончи йўловчини бортга олишдан бош тортди.
16 август, сешанба куни суд қочоқни икки ойга озодликдан маҳрум қилди, муддат тугагач, у барибир Гамбияга жўнатиб юборилиши мумкин.
Изоҳ (0)