Ҳиндистон йўлбарслари сулоласининг афсонавий асосчиси ҳисобланган Мачли лақабли урғочи йўлбарс умрининг 20-йилида вафот этди. Бу ҳақда The Times of India маълум қилди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Ўлимидан аввал жонзот беш кун давомида ҳеч қандай егулик истеъмол қилмади. Мачли, эҳтимол, дунёдаги энг кўп суратга олинган урғочи йўлбарс ҳисобланади.
Бир неча йил мобайнида йўлбарснинг ҳаёти ҳақида бир қатор мамлакатлар ҳужжатли фильм суратга олган. Умри давомида ушбу йўлбарс ўз биологик турининг рамзига айланишга улгурди.
Мачли доимо Рожастҳон вилоятидаги «Рантамбор» хиёбони яқинидаги ўрмонда яшаб келган. Узоқ йиллик умри давомида у ҳар йили хиёбон бюджетига қарийб 10 миллион доллар келтирган.
«Рантамбор қироличаси» номини олган Мачли хиёбон тимсоли ҳисобланган. Ёввойи табиатда йўлбарслар кам ҳолларда 10–14 йил умр кўради.
Изоҳ (0)