Cebu Pacific Air авиакомпаниясининг Дубайдан Филиппинга учаётган самолёти ичида кутилмаганда гўдак дунёга келди. Ушбу муносабат билан авикомпания унга умрбод бепул парвозларни совға қилди, деб хабар бермоқда UAE Inside.
«Дубайдан Филиппинга учаётган самолётда ҳомиладор аёлни тўлғоқ тутди. У октябрь ойида фарзандини дунёга келтириши керак эди, шу сабабли, бу кутилмаган ҳолат бўлди», – дея ёзди мазкур рейс йўловчиларидан бири Instagram’даги саҳифасига.
Умрбод бепул чипталар ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқларда тез тарқалиб кетди. Юқоридаги хабарнинг ўзини икки кунда 3500 фойдаланувчи улашди.
Дунёга келган гўдакни тажрибали шифокорлар ўз назоратига олиши учун самолёт фавқулодда Ҳиндистонга қўнди. Авиакомпания эса ўз навбатида самолёт бортида дунёга келган гўдакка умрбод бепул чипталарни ҳадя қилди.
Изоҳ (0)