Рио—2016 Олимпиадасида ўз юришини 1/8 финалдан бошлаб, якунда ярим финалга қадар етиб келган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев ҳал қилувчи жанг йўлида рингга кўтарилди.

Foto: MOQ matbuot xizmati

Фото: МОҚ матбуот хизмати

Турнирдаги иштирокини қозоғистонлик Қайрат Ералиевни мағлуб этиш билан бошлаган Аҳмадалиев, чорак финалда аргентиналик Альберто Мелианни 1-раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратганди. Финал олдидан у кубалик Робейси Рамиресга қарши жанг қилди.

Мазкур жангда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси очколар бўйича имкониятни бой бериб қўйди ва Рио Олимпиадасини бронза медали билан якунлади. Шу тариқа Ўзбекистон делегациясининг турнирдаги медаллари сони 8 тага етди: 2 та олтин, 1 та кумуш ва 5 та бронза.