Марказий Хитойнинг Хунан провинциясидаги Чжанцзяцзе миллий паркида 20 август куни дунёдаги энг узун ва баланд ойнаванд кўприк очилади. У ўнга яқин жаҳон рекордини ўрнатиши билдирилмоқда, дея хабар беради «ТАСС».
Иншоотнинг узунлиги ва кенглиги тегишли равишда 430 ҳамда 6 метрни ташкил этади. 99 та уч қаватли шиша панеллардан иборат кўприк икки қояни бирлаштиради ва дарадан 300 метр баландликда жойлашади.
Ҳар куни кўприк ва ундан туриб очиладиган манзараларни 8 минггача бўлган киши томоша қилиши мумкин. Бироқ дастлабки пайтларда чиптани боришдан бир кун аввал буюртма қилдириб қўйишга тўғри келади.
Кўприкнинг асосий қисми қурилиши ўтган йил декабрида якунланганди. Унинг мустаҳкамлигини намойиш этиш учун июлда кўприк устидан 2 тоннали юк машинаси юргизилди.
Изоҳ (0)