Июнь ойининг охирларида Лос-Анжелесдаги U.S. Bank Tower осмонўпар биносининг 73-қаватида Skyslide аттракциони очилди. Унинг ташрифчиларига 8 доллар эвазига бино фасадига мустаҳкамланган шишали йўлдан учиб ўтиш таклиф қилинади. Бир ярим ойлик фаолияти давомида аттракционга бир неча минг киши ташриф буюрди. Улар ижтимоий тармоқлар орқали ўз таассуротлари ҳақида гапириб берди, деб маълум қилади TJournal.
Биринчилардан бўлиб янги аттракционга Жимми Киммел шоуси мухбири ташриф буюрди. У, бошқалар каби, йўлдан махсус гиламчада тушди — у ҳам тезкор сирпанишни, ҳам шиша қопламасининг зарарланмаслигини таъминлайди. Тушиш уч секунд давом этади.
Кейинчалик AP мухбири аттракционда тушиш унинг тажрибасидаги энг қўрқинчли воқеалардан бири бўлганини тан олди.
Аттракцион очилганидан саккиз кун ўтиб ташрифчилардан бири тушиш пайтида тўпиқ суягини синдириб олди, шундан сўнг Лос-Анжелес олий судига даъво аризаси киритди. Ўз даъвосида аёл аттракцион конструкцияси йўловчига тушиш тезлигини пасайтириш имконини бермаслигини эътироф этиб, буни жароҳатларнинг сабаби сифатида кўрсатди.
Шунга қарамай, Skyslide оммалашишда давом этмоқда.
https://www.instagram.com/p/BJHHQRSADPV/
https://www.instagram.com/p/BJHQuZRBV9k/
https://www.instagram.com/p/BJHQHuLAgmU/
https://www.instagram.com/p/BJE9nnhgBmn/
https://www.instagram.com/p/BJExKxdgjvD/
https://www.instagram.com/p/BHKJ3JxBxJT/
https://www.instagram.com/p/BHKJ3JxBxJT/
Изоҳ (0)