Эрон хавфсизлик кучлари томонидан Кармоншоҳ вилоятида ўтказилган операция натижасида 7 нафар террорчи ўлдирилди, яна уч нафари қўлга олинди. Бу ҳақда Tasnim агентлигига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
«Кармоншоҳ шаҳрига уч нафар жангаридан иборат бузғунчи гуруҳ суқилиб киргани ҳақида маълумот олинди. Отишма давомида махсус бўлинма худкуш камарлари борлиги аниқланган барча жангариларни йўқ қилди», — дея таъкидлаган вилоят полицияси бошлиғи полковник Манучеҳр Омоноллоҳий.
16 август, сешанба куни вилоятнинг шимоли-ғарбида рўй берган бошқа тўқнашув чоғида тўрт нафар террорчи ўлдирилди, уч киши қўлга олинди. Вилоят губернатори Асадулла Разонийга кўра, мазкур гуруҳ ИШИД билан боғлиқ бўлган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)