Хитойнинг Харбин шаҳрида яшовчи кекса киши маҳаллий ҳайвонлар бошпанасига мурожаат этди ва муассасага ўзи йиғиб-терган 80 минг юанни (12 минг доллардан ошиқ) васият қилиб қолдирмоқчи эканлигини билдирди. У мазкур маблағ Эрфу лақабли итини боқиш учун ишлатилишига умид қилмоқда. Бу ҳақда China Daily хабар берди.
«Ўзимни тобора нохуш ҳис этяпман. Мени хавотирга солаётган ягона нарса — итимнинг ҳолати», — дея таъкидлади охирги пайтда бир неча инфаркт ва инсультни бошидан кечирган 71 ёшли Ван Сзюньу.
Нашрга кўра, Эрфу — қария оиласида қолган бирдан-бир аъзо. Сзюньунинг ўғли 6 ёшида автоҳалокатда оламдан ўтган, орадан бир йил ўтиб унинг хотини ҳам касалликдан вафот этган.
Изоҳ (0)