Футбол бўйича ЖЧ–2018 турнирига саралашнинг учинчи босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Буркина-Фасога қарши ўтадиган ўртоқлик ўйинини Шерзод Қосимов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тошкентда бўлиб ўтадиган ушбу халқаро ўртоқлик учрашувида Қосимовга қанотларда Маъмур Саидқосимов ҳамда Руслан Серазитдинов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида бу ўйинга Дмитрий Пислегин тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Буркина-Фасога қарши учрашув 24 август куни, «Пахтакор» стадионида, соат 20:00 да бошланади.
Изоҳ (0)