15 август куни бўлиб ўтган саралаш босқичини муваффақиятли якунлаган Герасим Кочнев Рио—2016 Олимпиадасининг каноэда эшкак эшиш баҳсларининг финалида иштирок этди.
Саккиз нафар спортчилар орасида беллашган ўзбекистонлик спортчи якунда 7-ўрин билан чекланди. У 4.04.20 дақиқалик натижа қайд этди.
Германиялик Себастьян Брендли Олимпиаданинг икки карра чемпионига айланди. Бразилия спортчиси кумуш, молдовалик спортчи эса бронза медалига эга чиқди. Кочнев якунда фақатгина италиялик каноэчини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.
Изоҳ (0)