Сурияда ярашувга қўшилган аҳоли пунктлари сони 395 тага етди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» Россия мудофаа вазирлигига таяниб.
Вазирлик хабарида айтилишича, ярашув ҳақидаги битимлар Латакия (4 та аҳоли пункти), Дамашқ (1) ва Хомс (1) провинцияларидаги олтита аҳоли пункти вакиллари билан тузилди.
Хомс, Риф-Дамашқ ва Ас-Сувайда провинцияларида қуролли мухолифат отрядларининг дала командирлари билан музокаралар давом эттирилди.
Жанговар ҳаракатларни бас қилишга рози бўлган ва шартларни қабул қилган қуролли гуруҳлар сони ўзгаришсиз қолди — 69 та.
Изоҳ (0)