АҚШ федерал ҳукумати Висконсин штати Милуоки шаҳри ҳукуматига ушбу шаҳарда бўлиб ўтган тартибсизликлар юзасидан ҳамкорлик таклиф қилди, деб ёзади «ТАСС».
Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Женнифер Фридмэн журналистларга маълум қилишича, АҚШ президентининг ички сиёсат бўйича катта маслаҳатчиси Милуоки мэри билан телефон орқали суҳбатлашиб, Америка маъмуриятининг маҳаллий ҳукуматга ёрдамини таклиф қилган. Сўнг у суҳбат якунлари ҳақида АҚШ президенти Барак Обамани хабардор қилган.
Унинг сўзларига кўра, шу кунларда анъана бўйича Массачусетс штати соҳилларидаги курорт оролда ёзги таътилни ўтказаётган президент уни воқеаларнинг боришидан хабардор қилиб туришни сўраган.
Эслатиб ўтамиз, полициячининг афро-америкаликка ўқ узиши натижасида Висконсин штатига қарашли Милуоки шаҳрида оммавий тартибсизлик келиб чиққан эди.
Изоҳ (0)